$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

44-ўлим: бу сафар навоийлик 52 ёшли эркак COVID-19 қурбони бўлди

коронавирус ўлим

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Навоийда коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Навоий шаҳрида яшовчи 52 ёшли эркак фуқаро жорий йил 30 июнь куни тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага “COVID-19” инфекциясига гумон билан олиб келинган.

Унга “COVID-19”, икки томонлама бронхопневмониянинг ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигининг 3-4-даражаси, ўткир бош мия ва ўпка шиши асоратлари билан кечган.

Бемор бундан аввал гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензия, семизликнинг 4-даражаси ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни шифокорлар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, бу Навоийдаги коронавирус билан боғлиқ иккинчи ўлим ҳолати.