$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда 73 ёшли аёл COVID-19'дан вафот этди

коронавирус ўлим

Коронавирусга чалинган тошкентлик 73 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди

СВВ хабарига кўра, Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 73 ёшли аёлда жорий йил 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Зангиота кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, бош мияда сурункали қон айланишининг бузилиши, сурункали пиелонефрит, сурункали холецистит каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига аёлнинг аҳволи кескин оғирлашган. Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Теги :
Жамият