$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

7 ҳудудда яна 157 кишида COVID-19 аниқланди

коронавирус Иллюстрация

2020 йил 22 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 157 тага кўпайиб, 38 231 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 3 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 75 ёшли эркак ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 36 ёшли эркак, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 33 989 нафари (89 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 3 980 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 277 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat