$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонинг 8 ҳудудида яна 119 та коронавирус қайд этилди

+211. Яна 10 та ҳудудда коронавирус қайд этилди

2020 йил 6 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 119 тага кўпайиб, 59 минг 197 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

60 нафари Тошкент шаҳрида,

15 нафари Жиззах вилоятида,

13 нафари Андижон вилоятида,

10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

6 нафари Сурхондарё вилоятида,

5 нафардан Қашқадарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 55 минг 751 нафари (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 2 минг 959 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Теги :
Jamiyat