$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Вояга етмаган пиёдани уриб юборган Cobalt воқеа жойидан қочиб қолди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Cobalt ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди.

Қайд этилишича, 5 декабрь куни соат 20:00 ларда шаҳарнинг "Насаф" кўчасида жойлашган "Оригинал" супер маркети рўпарасидаги йўлнинг пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вояга етмаган Х.Д.ни Cobalt автомобили уриб кетган. Ҳайдовчи жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиқини хавф остида қолдириб, унга ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан яширинган.

Оқибатда Х.Д. тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Маълумотларга кўра, оқ рангли ушбу автомобилнинг давлат рақами белгилари бўлмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми ва 117-моддаси (Хавф остида қолдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолат юзасидан вилоят миқёсида автомашинани қидириб топиш бўйича ишлар ташкиллаштирилган.

"Ҳурматли фуқаролар! Агарда сизда юқоридаги ЙТҲ билан боғлиқ маълумот бўлса, ички ишлар органларининг 102 қисқа телефон рақамига ёки яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беришларингиз сўралади. Маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади", дейилади хабарда.

Теги :
Jamiyat