$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда 11 ойда 5,7 млн тонна кўмир қазиб олинган

ko



Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 5,7 млн тонна кўмир қазиб олинган.

5 мингдан ортиқ объект кўмирга ўтказилди

Кўмир қазиб олиш ҳажмининг кескин ошишига 2023 йилда 5 407 та ижтимоий объект, 1 147 та иссиқхона, 250 та қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона иситиш тизими газдан кўмир ёқилғисига ўтказилгани сабаб бўлган.  

19,1 %га ошган

Кўмир қазиб олиш ҳажми 2022 йилнинг тегишли даври билан солиштирилганда 19,1 % га ошган.

Шунингдек, аҳолига кўмир етказиб бериш ҳажми ҳам ошган. «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти матбуот котиби Неъмат Душаев 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсуми учун аҳолига 1 190,8 минг тонна кўмир етказиб берилиши ҳақида маълумот берган.

 Бу ҳажм аввалги йилларга қараганда анча кўп, масалан, 2022-2023-йиллар куз-қиш мавсумида республика аҳолисига 882 минг тонна кўмир етказиб берилган эди.