$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда “Cinema Park” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади

Шавкат Миромонович Мирзиёев Shavkat Miromonovich Mirziyoyev Prezident Президент

Ўзбекистонда “Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепцияси” ишлаб чиқилади. Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда миллий сериалларимизни ғоявий-бадиий ва техник жиҳатдан жозибали, ҳамма қизиқиб кўрадиган даражага етказиш зарурлиги таъкидланди. Шу мақсадда “Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепцияси” ишлаб чиқилади.

Унда, авваламбор, маҳаллий ижодкорларимизга, хусусан, ижрочи санъаткорлар, драматург ва режиссёрларимиз учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади. 

Бунинг учун эркин иқтисодий зона – “Cinema Park” ташкил қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Вазирлар Маҳкамасига “Cinema Park” учун давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдони ажратиш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Ҳудудларда ҳам “кинозона”лар қурилади

Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳокимларига ўз вилоятларида “эркин иқтисодий киноҳудудлар” барпо этиш бўйича лойиҳаларни бошлаш топширилди. 

Буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида кўп қисмли анимацион фильмлар яратишни ҳам назарда тутиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Миллий сериалларимизни ғоявий-бадиий ва техник жиҳатдан жозибали, ҳамма қизиқиб кўрадиган даражага етказиш зарурлиги таъкидланди. 

Шу мақсадда “Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепцияси” ишлаб чиқилади. Унда, авваламбор, маҳаллий ижодкорларимизга, хусусан, ижрочи санъаткорлар, драматург ва режиссёрларимиз учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади. 