$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Чилонзорда 22 ёшли «Lacetti» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ЙТҲ содир этди

Чилонзорда 22 ёшли «Lacetti» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ЙТҲ содир этди

Тошкент шаҳрида 22 ёшли «Lacetti» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 11 ноябрь куни соат 18:50 ларда Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасидаги автомобиль кўприги устида, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Л.А. “LACETTI” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши бўлакка ўтиб кетади. Натижада қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги “IVECO” русумли махсус эвакуатор билан тўқнашади.

Ушбу ҳодиса оқибатида “LACETTI” русумли автомобиль ҳайдовчиси 22 ёшли Л.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.