$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Самара ва Оренбургдаги ўзбекистонликлар поезд орқали Ватанга қайтарилмоқда

Самара ва Оренбургдаги ўзбекистонликлар поезд орқали Ватанга қайтарилмоқда

Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Россиянинг Самара ва Оренбург вилоятларида турли сабаблар билан вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари поездларда Ўзбекистонга қайтишмоқда.

Хабарга кўра, кеча тунда Оренбург вилоятидан “Тошкент – Бузулук – Тошкент” йўналишидаги поезд йўлга чиққан.

Самара вилоятидан эса “Тошкент – Кинель – Тошкент” йўналишидаги поезд бугун, 7 август куни тушдан сўнг йўлга чиқиши айтилмоқда.

Ҳар икки йўналишда жами мингга яқин Ўзбекистонликлар олиб келинади.

Чипталар Бузулукдан Тошкентгача 1 миллион 287 минг сўм (9, 259 рубль), Кинелдан Тошкентгача эса 1 миллион 357 минг сўмдан (9,761 рубль) сотилган.

Ўзбекистон фуқаролари Миллий гвардия, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимлари кузатуви остида олиб келиниши айтилмоқда. Поездлар йўлда фақат техник кўрик учун тўхтатилади, йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат берилмайди.   

Йўловчиларнинг яқинларига уларни кутиб олиш учун вокзалга келиши тавсия этилмаяпти. Сабаби улар тўғридан-тўғри Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади.

Теги :
Жамият