$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилгани аниқланди

Фото: Видеодан лавҳа Фото: Видеодан лавҳа

Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди. Гиёҳвандлик воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг хабар беришича, номаълум шахслар томонидан ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 килограмм наркотик модда қолдириб кетилди.

Хизматнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирларини олиб борди. Натижада Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 20 килограмм 3 грамм опий ва 6 килограмм 5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246 (Контрабанда) ва 273-модда (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш)лари билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, юқоридага жиноятни содир этганлик учун беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш (246-модда) ва уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш (273-модда) жазоси белгиланган.