$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳиндистон ва Мисрдан 200 дан ортиқ ўзбекистонлик олиб келинди

Ҳиндистон ва Мисрдан 200 дан ортиқ ўзбекистонлик олиб келинди

Маълумки СOVID-19 пандемияси туфайли халқаро павозлар тўхтатилган. Шу сабаб хориждаги юртдошларни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида алоҳида чартер рейслар ташкил қилинмоқда.

Кеча, 10 август куни яна икки давлат — Ҳиндистон ва Мисрдан чартер рейс орқали ўзбекистонликлар Ватанга олиб келинди. Бу ҳақида ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Жумладан, «Деҳли-Тошкент» йўналишида навбатдаги чартер рейс амалга оширилиб, 65 нафар Ўзбекистон фуқароси уйига қайтди. Уларнинг аксарияти элчихона ходимлари ва даволаниш учун борганлардан иборат.

Бундан ташқари, Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган жадвалга асосан жорий йилнинг шу куни куни Мисрдан навбатдаги чартер рейс ташкил қилинган. Мазкур рейси пандемия бошлангандан буён тўртинчи бор амалга оширилаётган махсус парвоз бўлиб, бу сафар 164 нафар юртдошларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Йўловчиларнинг асосий қисми олий ўқув юртларида таълим олаётган талаба ва ўқувчилар ҳамда уларнинг яқин қариндошларидан иборат экани айтилмоқда.

Улар белгиланган тартиботга кўра, 10 кунлик карантинга жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалқоқ Россиядан яна мингга яқин ўзбекистонлик поезд орқали олиб келинаётгани ҳақида хабар бергандик.

Теги :
Jamiyat