$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Сурхондарёда янги туғилган чақалоқни меҳрибонлик уйи дарвозасига ташлаб кетишди (+видео)

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида пост-патрул хизмати ходими кўчага ташлаб кетилган янги туғилган чақалоқ (қиз)ни топиб олди. Бу ҳақида “Zamon” дастурида хабар берилди.

Маълум бўлишича, чақалоқ 27 сентябрь куни Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйининг дарвозаси тагига ташлаб кетилган. Шу ҳудуддаги ички ишлар ходими тонгги соат 6:00 ларда дарвоза тагидаги қопдан чақалоқни топиб олади ва дарҳоли тез тиббий ёрдамга хабар беради.

Шундан сўнг тез ёрдам ходимлари келиб, чақалоқни вилоят перинатал марказига олиб кетишган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Пост-патрул хизмати ходимининг сўзларига кўра, ҳозирча чақалоқни ким ташлаб кетгани маълум эмас. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Жамият