$
 11342.59
25.53
 12212.57
-156.98
 160.74
-0.21
weather
+14
Кечаси   0°

Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида дунёга келди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Наманганда ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётган аёл қиз фарзанд кўрди. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам сабаб она-боланинг саломатлигига ҳеч қандай зиён етмади.

Наманган вилоятида хизмат олиб бораётган ЙПХ машинасида чақалоқ дунёга келди, дея хабар бермоқда ЙҲХХ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида хизмат олиб бораётган Наманган вилояти ЙҲХБ ЙПХ 5-сафарбарлик гуруҳи ходимларига йўл четида тўхтаб турган Cobalt автомашина ичидан аёл киши тушиб, келинини туғрқухонага олиб боришда кўмак сўраган.

Аёл хизмат машинасида олиб кетилаётган вақтда ҳолати ёмонлашган, бола туғилиши яқинлашаётганини сезган ходимлар тез ёрдамни ҳам кутмай туғруқхона томон ҳаракатни давом эттирган. Аммо чақалоқ манзилга етиб улгурмай ЙПХ автомобилида дунёга келган.

Шифокорлар томонидан зудлик билан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида она ва қизнинг саломатлигига ҳеч қандай зиён етмаган.