$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда чанг тўзони кутилмоқда

Фото: Ижтимоий тармоқлар Фото: Ижтимоий тармоқлар

Узоқ вақт давомида ёғингарчилик бўлмагани ва ҳаво ҳарорати инверсияси натижасида 17 октябр куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди. 

“Ўзгидромет” Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига қуйидагиларга амал қилишни таклиф қилмоқда:

  1. Имкони борича, уйдан чиқмасликка ҳаракат қилиш керак.
  2. Кўчада бўлганда, албатта тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш лозим.
  3. Нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш лозим.
  4. Тузли эритмада бурун ва томоқни чайиш, ойналарни ёпиқ ҳолатда сақлаш, ойналар олдида ҳўл сочиқларни ёйиб қўйиш тавсия этилади.
Теги :
Jamiyat