$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухорода ҳокимлик захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура Фото: Бош прокуратура

У Бухоро тумани ҳокимлиги захирасидаги 1,12 гектар ер майдонини 120 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлган.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, фуқаро Ғ.Г.нинг мурожаати асосида вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Бухоро тумани Боғдашт маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимининг қарори билан “С.К.Р” МЧЖга кўп қаватли уй-жой қуриш учун 1,12 гектар бўш ер майдони ажратилиб, кейинчалик мазкур қарор бекор қилинган ҳамда ер майдони ҳокимлик захирасига қайтарилган. Тезкор тадбирда фуқаро Р.Х. ана шу ер майдони бўйича ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 120 минг АҚШ долларига сотишга келишган ва шундан 70 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Р.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.