$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухородаги ўқув маркази ертўласида портлаш содир бўлди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Бухоро шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган ўқув маркази ертўласида портлаш содир бўлди. 3 дона эшик ва ром жойидан силжиган ва 70 кв.м майдонда том қисми пластик қопламаси зарарланган. Жароҳат олганлар йўқ.

4 январь куни Бухоро шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган ўқув маркази ертўласида портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Соат тахминан 00:52 да содир бўлган воқеа оқибатида ертўладаги 3 дона эшик ва ром жойидан силжиган, шунингдек, 70 квадрат метр майдонда том қисми пластик қопламаси зарарланган. Бинодан ташқаридаги ертўланинг бетон қопламаси тушган.

Портлаш сабабли жабрланган ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат сабаблари аниқланмоқда.