$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Абдухолиқов Абдураззоқ Абдумуталипович Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

А. Абдухолиқов 1972 йил 11 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2000 йилда ИИВ Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабини тамомлаган.

Маълумот учун, у айни вақтга қадар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ҳозиргача вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келаётган Шокарим Хушназаров эса Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.