$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухоро ва Шаржа ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилади

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси Абдулазиз Аққулов Шаржа Амирлиги Ҳукумат ишлари департаменти раиси Шайх Фаҳим Султон Ол Қосимий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Амирлик ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, Бухоро ва Шаржа шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш ва биргаликда туркум тадбирлар уюштириш, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Шаржа музейлари идораси, бошқа маданият ва таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш, бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.  

Шаржа экспомарказида 2-13 ноябрь кунлари бўлиб ўтаётган Халқаро китоб кўргазмаси ҳақида сўз юритилиб, Амирлик китобшунослик идораси билан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва бошқа мутасадди идоралар ҳамкорлигини йўлга қўйиш таклиф этилди.

Мазкур Амирликнинг БАА маданий ҳаётидаги тутган ўрнини инобатга олиб, Бухоро ва Шаржа шаҳарларининг биродарлик ришталарини ўрнатишга эътибор қаратилди. Амирлик вакили ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, аниқ йўналишларда ҳамкорлик дастурини биргаликда ишлаб чиқиш, ўзаро делегациялар алмашиш фикрини билдирди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Шаржа амирлиги ўртасида турли йўналишлардаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Жорий йил декабрь ойида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси делегациясининг ташрифи доирасида биргаликдаги ишлар истиқболлари муҳокама қилиниши таъкидланди.

18 ноябрь куни Абу Дабида очилиши режалаштирилган Шайх Зоид фестивалида иштирок этадиган Ўзбекистон ҳунармандчилик соҳаси мутасаддилари билан учрашув уюштириш, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда биргаликда бир қатор мақсадли тадбирлар ташкил этишга келишиб олинди.