$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Япония Ўзбекистонда буғ-газ электр станцияси қурилишига 500 млн доллар инвестиция киритади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Токиода Ўзбекистон Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори Шуҳрат Вафоевнинг Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) раиси Нобумицу Хаяси билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Учрашувда энергетика, кимё, АКТ ва бошқа соҳаларда ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга бўлган инфратузилма лойиҳалари бўйича банк билан тизимли ишларни давом эттириш муҳимлиги муҳокама қилинди.

Япония халқаро ҳамкорлик банки раҳбарияти билан музокаралар якунлари бўйича «ИДиЭф», «Соджитц Корпорейшн», «Кюден Интернейшнл» и «Небрас» компаниялари иштирокида Сирдарё буғ-газ электр станцияси қурилиши лойиҳасига 500 миллион доллар миқдорида тўғридан тўғри сармоя киритиш масаласи юзасидан келишувга эришилди.