$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ажримлар сони ошиб бормоқда

ajrim ajralish break up

2023 йилнинг 10 ойи давомида 41 583 та оилавий ажримлар қайд этилган. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, ИИВ ҳамда бошқа мутасадди идоралар иштирокида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

20 265 нафар оила яраштирилган

«Жойларда ажримларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллаларда “Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш тартиби” жорий этилди. 9 442 та маҳаллаларда фаоллар, “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари, жамоатчилик вакиллари хамкорликда низоли оилалар билан якка тартибда ишлаш орқали ажрим ёқасига келиб қолган 24 193 нафар эр-хотинларнинг 20 265 нафари яраштирилди», дейилади тадбирнинг расмий релизида.

Таъкидланишича, маҳаллаларда бевосита хотин-қизлар фаоллари томонидан белгиланган 7 та йўналишда январь-ноябрь ойлари давомида 533 041 та муаммо аниқланиб, шундан 513 824 таси бартараф этилган. Жумладан:

  • низоли 43 803 та оилалар аниқланди ва 36 272 таси муросага келтирилди;
  • ишлаш истаги бўлган 143 487 нафар хотин-қизларнинг 135 342 нафарининг бандлиги таъминланишига кўмаклашилди;
  • касб-ҳунарга ўқиш ва ўрганиш истаги бўлган 41 508 нафар хотин-қизлар 41 165 нафари касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди;
  • ижтимоий хизмат ва ижтимоий ёрдамга муҳтож 251 460 та оилалар аниқланган бўлиб, шундан 249 637 та оилага ёрдам кўрсатилди;
  • профилактик ҳисобда турган 3 412 нафар хотин-қизларнинг 2 939 нафарини муаммоси ҳал этилди, 447 нафари профилактик ҳисобдан чиқарилди;
  • миграциядаги 9 187 нафар хотин-қизларга тегишли ёрдам кўрсатилди;
  • хорижга ишлашга кетган 3 182 нафар хотин-қиз ватанган қайтарилди;
  • хонадон гигиенаси, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш бўйича 39 793 та муаммо аниқланган бўлиб, шундан 39 116 таси бартараф этилди.

“Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари” 

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан аёлни касбга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, шу орқали оилаларни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, ҳудудлардаги “Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари” томонидан 2023 йилнинг 10 ойи давомида:

  • 90 336 нафар ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитилган, уларнинг 29 921 нафари ўзини ўзи банд қилиб, шундан 12 585 нафари имтиёзли кредитлар билан таъминланган;
  • 7 188 нафар хотин-қиз ўз бизнесини бошлаш мақсадида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, уларнинг 4 373 нафарига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилган;
  • 26 838 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган.