$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Болалар шоири Одил Абдураҳмон ҳаётдан кўз юмди

Фото: Xabar.uz Фото: Xabar.uz

Болалар шоири Одил Абдураҳмон 2023 йил 30 январь куни 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар берди. 

Одил Абдураҳмон (Одилжон Абдураҳмoнов) 1943 йил 22 февралда Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Маъмyрoбод қишлоғида таваллуд топган. 1962-1969 йилларда Андижон давлат педагогика институтида таҳсил олган. 1962-1965 йилларда ҳарбий хизматда бўлган. 1978 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Дастлабки меҳнат фаолиятини 1969 йилда Андижон вилоят комсомол комитети ходими вазифасидан бошлаган. Шундан сўнг, 1969-1971 йилларда Андижон радиосида мухбир, муҳаррир, 1979-1984 йилларда Ўзбекистон телерадиокомпанияси Фарғона водийси бўйича мухбири, 1991-1996 йилларда Фарғона водийси «Олтин водий» газетасида муҳаррир вазифаларида ишлаган.

Ҳарбий хизматни ўтаётган 1965-1967 йиллари шоирнинг болалар ҳаётидан ҳикоя қилувчи «Қувноқ болалар», «Салом, қуёш» тўпламлари чоп этилган.

Одил Абдураҳмoннинг сўнгги йилларда катталар учун бир қатор насрий асарлари нашр этилди. «Ошиқларга ўлим йўқ» қиссаси, «Уруш ва қисмат», «Сен менинг қўшиғимсан» романлари шулар жумласидандир.

Одил Абдураҳмон 2022 йилда «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган.