$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғонада 24 ёшли аёл ўз чақалоғини 1,5 минг долларга пулламоқчи бўлди

Фарғонада 24 ёшли аёл ўз чақалоғини 1,5 минг одлларга пулламоқчи бўлди

2020 йилнинг 01 сентябрь куни ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида 24 ёшли аёл 1 ёшли чақалоғини 1,5 минг АҚШ долларига сотишга уринганида қўлга олинди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълу қилинишича, аёл Фарғона шаҳар Ш.Рашидов кўчасида фарзанди учун келишилган пулдан 500 долларини олаётган вақтида ушланган ҳамда ундан ўрнатилган тартибда кимёвий ишлов берилган пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Теги :
Jamiyat