$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Вагон устига чиққан 11 ёшли болани 27 минг вольтли ток урди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳрида 11 ёшли бола поезд вагони устига чиққач, уни 27 минг вольтли ток урди. Оқибатда танасининг 80 фоизи куйди. Ҳозирда унинг аҳволи стабиль оғир деб баҳоланмоқда.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 18 декабрь куни поезд вагони устига чиққан 11 ёшли болани ток урди. Бу бўйича «Миллар» дастурида лавҳа эълон қилинди.

Тошкент минтақавий темирйўл транспорти хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмига тезкор хабар келиб тушган. Унда «Нурҳаёт» темирйўл бекатида турган юк вагонлари устига чиққан бола ток уриши оқибатида оғир тан жароҳати олгани маълум қилинган.

Воқеа содир бўлган кунда 11 ёшли бола темирйўл яқинидаги кўп қаватли уйда яшайдиган қариндошининг уйига келган. Огоҳлантириш белгиларига қарамай, 27 минг кучланишли ток мавжуд бўлган ҳудудга кирган.

Ток уриши оқибатида ерга йиқилган болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, сўнг Чилонзор туманидаги 16-сонли шифохонага олиб кетилган.

Айни вақтда бола Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанмоқда. Комбустиология бўлими мудирининг маълум қилишича, марказга келтирилганда боланинг аҳволи жуда оғир бўлган, тананинг 80 фоизи куйган. Ҳозирда беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгариб, стабиль оғир деб баҳоланмоқда.