$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Таланган ўзбекистонликларни талаш давом этади

bojxona Фото: Gazeta.uz

Kun.uz манбаси автомобил йўли (пиёдалар йўли) орқали божхона чегарасини кесиб ўтаётганда товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган миқдорини 300 доллардан 100 долларгача камайтириш масаласи муҳокама қилинаётганини маълум қилди.

Янги ўзгариш ва чекловлар

Янги қонун мазмунига кўра, автомобил йўллари орқали божхона чегарасини кесиб ўтаётганда товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган миқдори 300 доллардан 100 долларгача камайтирилиши мумкин. Бундан ташқари, бож ундирмасликнинг яна бир шартини киритиш таклиф этилган. Шартга кўра, фуқаро чегарадан ташқарида камида 2 кун яшаган бўлиши лозим.

Амалдаги қонун

Ҳозирда, 2018 йилдаги қарорга асосан, жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган қуйидаги чекланган меъёрлари белгиланган:

— халқаро аэропортлар орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 2000 АҚШ доллари миқдорида;

— темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 1000 АҚШ доллари миқдорида;

— автомобил йўли (пиёдалар йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 300 АҚШ доллари миқдорида;

— халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар манзилига келаётган товарлар учун бир календар ой мобайнида – 1000 АҚШ доллари миқдорида.

Муҳокама ва ўзгаришлар сабаби

Манбанинг таъкидлашича, муҳокама ва эҳтимолий ўзгаришга айрим тадбиркорлар одамларга маълум миқдорда ҳақ тўлаб, улар орқали республика ҳудудига божхона тўловларисиз товар олиб кираётгани бу масала кўриб чиқилишига сабаб бўлган.

Экспертлар нима дейди?

Иқтисодчи блогер Отабек Бакиров вазиятни “қўшни давлатлардан маиший техника олиб киришга тақиқ дегани бу”, дея изоҳлаб ўз саҳифасида мавзу юзасидан бир қанча фикрлар билдириб ўтди. Блогер протекционизмнинг боши бор-у, охири йўқлигини айтар экан, ўтган ёмон замонда амал қилган 10 доллар қонуни 100 доллар қонуни бўлиб тикланиши учун 7 йил кифоя қилгани, лекин бу кетишда 10 долларлик чекловгаям етилиши мумкинлигини таъкидлади. 

Бир қанча маиший товарлар чеклови

Шунингдек, иқтисодчи таклиф этилаётган қоидалар кучга киргандан кейин қўшни давлатлар, хусусан, Қирғизистон ва Қозоғистонга ўтиб кондиционердан тортиб кир ювадиган машинагача, телевизордан тортиб газ плитагача бўлган маиший техникаларни бож тўламай олиб кириш мумкин бўлмаслиги, яна айрим жузъий талабларни қўшилса, бу телефон ва дазмол олиб киришгаям тақиқ бўлишини қўшимча қилиб, “таланган ўзбекистонликларни талаш давом этади”, — дея ўз постини якунлаган.

“Ўзбекистон бу нарсадан кўп ютқазади”

Яна бир иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ҳам мавзуга бефарқ қолмади. У агар нормал савдо сиёсати юритилганида бундай камбағаллаштирувчи чоралар қўлланилмаслиги, лекин Ўзбек саноати — илгари давлатники ҳозир эса хусусий ҳам қўшилган — самарасизлигини 36 миллион одам ўз чўнтагидан 30 йилдан бери молиялаштираётганлиги ҳақида ёзиб ўтди. “Бу кетишда яна 30 йил шундай давом этса керак. Уларни самарадорлиги ошмаслиги кафолатланган, Ўзбекистон бу нарсадан кўп ютқазиши каби.”, — дея вазиятни изоҳлаган Ҳошимов.

Теги :
Jamiyat
Avto
Iqtisodiyot