$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Боғчалар қайта очилгач қай тарзда ишлайди? Вазир аниқлик киритди

Боғчалар қайта очилгач қай тарда ишлайди? Вазир аниқлик киритди

Бугун, 10 сентябрь куни Мактабгача таълим вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида МТМ лар қайта очилганидан кейин, уларнинг фаолият қай тарзда йўлга қуйилиши ҳақида сўз борди.

«Биз МТТга боришни давом эттиришни бунга жиддий зарурат бўлган ҳоллардагина тавсия қиламиз. Амалга оширилган чора-тадбирларга қарамай бола учун қадрдон уйидан хавфсизроқ жой йўқ. Тарбияланувчи ўрни МТТда сақлаб қолинади. Қолаверса ота-оналар эркин қатнов тартибини ҳам танлашлари мумкин.

“Боғчаларни очиш фақатгина халқ депутатлари Кенгаши ва санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг рухсати билан, ҳамда муайян МТТга қатновчи боланинг ота-онаси розилиги билан амалга оширилади”, — деди Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

Вазирнинг сўзларига кўра, 14 сентябрдан бошлаб бутун Республика бўйлаб боғчалар босқичма-босқич очилади. Бунда дастлаб, катта ва 5-7 ёшли тарбияланувчилар тайёрлов гуруҳлари очилади. Вазир буни 5 ёшгача бўлган боланинг ижтимоий масофа сақлаши ва гигиена қоидаларига амал қилишдаги қийинчиликлари билан изоҳлади.

“Ўрта гуруҳларнинг (4-5 ёшдаги болалар) очилиши октябр ойига, кичик гуруҳларнинг (3 ёшдаги болалар) очилиши ноябр ойига мўлжалланган. Очилиш муддатлари мамлакатдаги эпидемиологк вазият қараб ўзгариши мумкин”, — деди вазир.

Анжуманда таъкидланишича, МТМ тарбияланувчилари ва ходимлари хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидаги чора-тадбирлар кўрилади:

— Кириш жойида тўпланишларни олдини олиш учун тарбияланувчилар тасдиқланган жадвал асосида кузатиб қўйилади ва олиб кетилади. Уларни тарбиячилар қабул қилиб олади, бола тарафидан бўлган вакиллар МТТ ҳудудига киритилмайди;

— Очиқ ҳаводаги машғулотлар ва сайрлар пайтида болалар, тарбиячилар ва уларнинг ёрдамчиларининг бевосита муносабатига йўл қўйилмайди;

— Биноларда кунига 3 маротаба тозаловчи воситалар ёрдамида сувли ва 1 маротаба дезинфекция воситалари орқали тозалаш ишлари, бундан ташқари кўп муомалага киришувчи юзаларнинг (эшик ва дераза тутқичлари, ромлар, столлар, электр улагичлар) 4 карра дезинфекцияси амалга оширилади;

— Ҳар куни ўйинчоқлар, тарбиявий материаллар ва жиҳозларнинг санитар тозалов ишлари, бундан ташқари усти берк супачалар ва ўйнаш майдончаларининг тозалаш ишлари ва дезинфекцияси ўтказилади;

— Контактларнинг олдини олиш ходимлар овқатни жадвал бўйича фақат овқат блокларидан олади. Идиш-товоқларни ювишда дезинфекцияловчи воситанинг 1 фоизлик эритмасидан фойдаланилади.

“Бугунги кунда гуруҳ учун тавсия қилинган болаларнинг максимал сони 15 нафарни ташкил этмоқда. Бундан ташқари, 3 ёшли болалар ижтимоий масофа ва гигиена аҳамиятини тушуншишмайди, бу эса улар ва атрофидагилар саломатлигини хавф остига қўйиши мумкин”, — дея қўшимча қилди вазир.

Теги :
Jamiyat