$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон БМТнинг яна бир шартномасига қўшилиши мумкин

Ўзбекистон БМТнинг яна бир шартномасига қўшилиши мумкин БМТ – Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида” қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. 

Унда Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги конвенцияга (Нью-Йорк, 1946 йил 13 февраль) қўшилиши қўзда тутилган.

Мазкур халқаро шартноманинг амалга оширилиши учун масъул ваколатли орган этиб Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги белгиланиб, унга халқаро шартномага қўшилиши тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўллаш топширилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари амалга оширилиши ва мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назорат ўрнатади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Махмудовга эса ушбу қарор ижросини назорат қилиш топширилди.