$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон қишлоқ аҳолиси ҳаётини яхшилашга жиддий эътибор қаратилади — БМТ жамғармаси

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

БМТ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг (IFAD) Ўзбекистон бўйича масъул директори Фиди Ражаонсон «Дунё» учун берган интервьюсида президент Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномасида белгиланган вазифалар аҳамиятини шарҳлади.

Унинг сўзларига кўра, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат нархларининг ошиши ва қашшоқликнинг кучайиши каби умумбашарий таҳдидлар шароитида Ўзбекистон президенти томонидан 2023 йилга мўлжалланган дастурда белгиланган тўртинчи устувор йўналиш – қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, қишлоқ ободлиги ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга инвестиция киритиш жуда долзарб аҳамиятга эга.

Римда Халқаро жамғарма Ижроия кенгаши йиғилишда Ўзбекистон билан 2023-2027 йилларга мўлжалланган 600 миллион доллар миқдоридаги мамлакат дастури кўриб чиқилди. Ушбу дастур доирасида келгуси 5 йил давомида қишлоқ аҳолиси, хусусан, деҳқонлар, аёллар ва ёшлар ҳаётини яхшилашга сармоялар йўналтирилади.

Глобал инқирозларнинг минтақага таъсири кучайиб бораётган бир шароитда Халқаро жамғарма дастури фермерлар учун рақобатбардош бозорларга кириш имкониятларини яхшилашга, инновациялар жорий этишга ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни кучайтиришга йўналтирилган. Шунингдек, ушбу дастурда гендер тенглигини таъминлаш учун аёллар фаоллигини ошириш чоралари кўрилади. Ёшлар улуши камида 30 фоизни ташкил қилади. Бунда асосий эътибор қишлоқ тадбиркорлигига ва рақамли технологиялардан кенг фойдаланишга қаратилади.