$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Бошига қоп қийдириб олиб кетилган сўхлик блогер озодликка чиқди

Бошига қоп кийдириб олиб кетилган сўхлик блогер ҳақида расмий маълумот берилди

Жорий йилнинг май ойида Сўх туманида содир бўлган оммавий тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилиниб, 2020 йил 22 августдан буён қамоқда ушлаб турилган 22 ёшли блогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров (Дадахон Ҳайдаров) бугун – 2 сентябрь куни озодликка чиқарилган. Бу ҳақида унинг адвокати Ҳамидахон Абдуназарова Kun.uz нашрига маълум қилган.

Адвокатнинг сўзларига кўра, унинг ҳимояси остидаги Блогер Дадахон Ҳайдаровни жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш учун етарли асослар бўлмаган ва шу сабабли у тергов органининг қарори билан қўйиб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сўхлик блогер Дадахон Ҳайдаров жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, 10 суткага қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.

Теги :
Jamiyat