$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

"Бизнесмен" амалдорларнинг “пайи қирқилди”

ҳоким

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мансабдор шахслар орасидаги бир қанча манфаатлар тўқнашуви, хусусан, уларнинг тадбиркорлик субъектларини бошқаришдаги иштироки ҳолатлари бартараф этилгани ҳақида хабар берди.

Агентлик томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида қуйидаги мансабдор шахсларнинг хусусий компанияларда таъсисчи ва раҳбар сифатидаги иштироки тўхтатилди:

  1. Умид Мамадаминов, энергетика вазири ўринбосари;
  2. Анвар Сайфутдинов, Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳокими;
  3. Санобархон Носирова, Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими;
  4. Шерали Абдужабборов, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси раҳбари;
  5. Абдушукур Содиқов, Миллий антидопинг агентлиги раҳбари;
  6. Дилшод Сарихўжаев, Марказий банк Ахборотлашув бош маркази раҳбари;
  7. Дилфуза Самандарова, Туризм қўмитаси ҳузуридаги Миллий PR-маркази директори;
  8. Абдулла Азизов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори.

Хабарда айтилишича, ўрганишлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги хабарлар, шунингдек, очиқ маълумотларга асосланган.

Тадбиркорлик мумкин эмас

Aмалдаги тартибга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли эмас ва шунга асосан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилинганидан сўнг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини тўхтатиб туриши белгиланган.