$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Энди бизнесга лицензиясиз кириш мумкин бўлади

Лицензия Litsenziya

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинган. Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 мартидан лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 22 тури бекор қилинади. 

Жарималар учун имтиёз 

2024 йилнинг 1 мартидан бошлаб лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга қўлланилган жарима суммаси миқдорининг 50 фоизи 15 кун ичида, 70 фоизи 30 кун ичида ихтиёрий равишда тўланганда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади;

Онлайн тизим

Бундан ташқари, худди шу санадан лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш жараёнида видео алоқа воситалари ёрдамида талабгорларнинг лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб ва шартларига мувофиқлигини масофадан туриб баҳолаш тартиби жорий этилади.

Яна бир эркинлик

Шунингдек, тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда унинг почта манзили сифатида муассиснинг турар жойини кўрсатишга рухсат берилади.

Туризм соҳаси

Туроператорлар учун фавқулодда ҳолатлар юзага келганда хавфни мажбурий суғурта қилиш тартибини жорий қилиш орқали “чиқиш туризми” йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш бекор қилинади.

Эксперимент тариқасида

2024 йилнинг 1 мартидан 2025 йилнинг 1 январига қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида рентген ускунасидан фойдаланиш ва ветеринария лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш фаолиятларини бошлаш учун уч ойгача ўтиш ва мослашиш даврини белгилайдиган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилиши кўзда тутилган.