$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ижтимоий тармоқларда айланаётган даҳшатли видеога расмий муносабат билдирилди (видео 18+)

Ижтимоий тармоқларда эркак ва аёл бир экакка 6 марта ўқ узиб, сўнг ваҳшийларча устидан автомобилда босиб кетгани акс этган даҳшатли видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги мазкур видео бўйича муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, “Cobalt” русумли автомобилга ўхшаш автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчи бошқа бир фуқарони ўқотар қурол билан отиб ташлаб, кейин автотранспортда устидан босиб ўтиб кетган видеолавҳадаги ҳолат, аслида, Лотин Америкаси давлатларидан бирида юз берган.

ИИВ тақдим этаётган скриншотдан ҳам ҳодиса бошқа бир давлатда рўй берганини билиш мумкин.

“Бу воқеа Ўзбекистонда бўлган деб тарқатилаётган маълумот хақиқатга мос келмайди. Фуқароларимиздан ва ижтимоий тармоқда канал юритувчилардан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатишдан ўзларини тийишларини сўраб қоламиз”, дейилади Вазирлик муносабатида.

Теги :
Jamiyat