$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Бишкекдан Истанбулга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Фото: Uzbekistan Airports Фото: Uzbekistan Airports

Turkish Airlines авиакомпаниясининг Бишкек-Истанбул йўналишидаги самолёти ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Тошкент аэропортига қўнди. Ҳозирда унинг белгиланган манзилга парвозини амалга ошириш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Turkish Airlines авиакомпаниясининг Бишкекдан Истанбулга учган самолёти аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Тошкент халқаро аэропортига фавқулодда қўнди, деб хабар берди Uzbekistan Airports ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, қўниш ҳудудида туман тушиб, кўриш масофаси 800 метрни ташкил этган. Шу сабабли экипаж аъзолари муқобил аэродромга тўхташга қарор қилган.

Бортида 184 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан 09:42 да аэропортга қўнди. Айни пайтда самолётнинг белгиланган манзилга парвозини амалга ошириш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Аввалроқ Москвадан Гоага учаётган «Аэрофлот» самолёти зўравон йўловчи туфайли Урганчга фавқулодда қўнишга мажбур бўлганди. Маст йўловчи рейсдан чиқариб ташланган.