$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда икки ўсмир салкам 13,5 млн. сўмлик мол-мулкларни ўғрилади

Андижонда икки ўсмир салкам 13,5 млн. сўмлик мол-мулкларни ўғрилади Иллюстрация

Андижон вилоятида қарийб 13 млн. 300 минг сўмлик мол-мулкларни ўғирлаган 2 нафар вояга етмаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида Тергов департаментининг ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 29 август куни соат 13:00 да 18 ёшли Д.Х. таниши вояга етмаган 14 ёшли Ш.А. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Улуғнор тумани Шерозий кўчасида яшовчи 47 ёшли К.А. нинг (аёл) яшаш хонадонига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уйнинг киришидаги йўлакча тагига қўйилган калит ёрдамида хонадон эшигини очиб, ғайриқонуний равишда уйга киришган. Сўнг хонадон ётоқхонасида бўлган қиймати 13 млн. 300 минг сўмлик мол-мулкларни ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Дастлабки тергов жараёнида Д.Х. ва Ш.А., лардан 300.000 сўм нақд пул ва К.А., га тегишли бўлган тилла тақинчоқлар топилиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур жиноят иши Улуғнор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Теги :
Jamiyat