$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда яна икки бемор коронавирусдан вафот этди

коронавирус ўлим

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Тошкентда яна икки нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Улардан бири, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 69 ёшли аёлда жорий йил 25 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли Тошкент тиббиёт академияси клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Иккинчи бемор, Олмазор туманида яшаган 49 ёшли аёлда ҳам жорий йил 25 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва бир неча кун давомида тана ҳарорати кўтарилганлиги, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга ҳам “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Ҳар икки бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этгани айтилмоқда.

Теги :
Jamiyat