$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда бирин-кетин икки бемор коронавирусдан вафот этди

коронавирус ўлим

Тошкентда 64 ёшли аёл ва 53 ёшли эркак вафот этди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, вафот этганларнинг бири, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 64 ёшли аёлда жорий йил 13 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка шиши асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Иккинчи бемор, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли эркакда жорий йилнинг 11 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, у юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Ҳар иккала беморга шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай улар ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Улардан бири (аёл) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан, иккинчиси (эркак) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, бугун кун давомида COVID-19'дан вафот этганларнинг барчаси Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Теги :
Jamiyat