$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Бир кунда 100 минг абитуриент тест топшира олади

тест

Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш ва бу йилги ўқув йилининг бошланиши ҳақида сўз борди.

Унда ДТМ раҳбари Мажид Каримовнинг қайд этишича, Республика бўйича бир кунда 100 минг абитуриент тест топшириши режалаштирилган. Хусусан, Тошкент шаҳрининг ўзида тест синовлари учун 10 000 тага яқин ўринли жой тайёрланиб, имтихонлар икки сменада ташкил қилиниши, бир кунда 20 мингга яқин абитуриент тест топшириши мумкинлиги айтилмоқда.

“Тест топширилгандан кейин эртаси куни натижаларни кўрса бўлади. 1 ҳафта ичида абитуриент қайси йўналишга тавсия этилгани маълум қилинади. Бу маълумотлар ҳамда тўпланган балларни шахсий кабинетда билса бўлади”, дейди М. Каримов.

Маълумот учун, бу йил 91 та ОТМга бакалавриат йўналиши бўйича 1 миллион 484 минг нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, бу ўтган йилгига нисбатан 39 фоиз кўп. Битта ўринга 10,6 та талабгор тўғри келмоқда.


Теги :
Jamiyat