$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

ТОП-100 миллий ошхоналар рейтингида ўзбек дастурхони нечанчи ўринда?

cuisines

“TasteAtlas” нуфузли интернет портали 2023 йил учун “Дунёнинг 100 та энг яхши ошхонаси” рейтингини эълон қилди. Ушбу рўйхатда Ўзбекистон 76-ўринда қайд этилди.

Қандай аниқланди?

Энг яхшилар мижозлар томонидан эътироф этилган 395 мингдан ортиқ таомлар номи ва 115 мингдан ортиқ хўрандаларнинг қўйган баҳоси асосида танланган. 

Биринчи ўрин – Италия!

Биринчи ўринни Италия миллий ошхонаси банд этган бўлиб, таомномадаги пицца, ризотто, талятелле, паста ва равиоли каби таомларга юқори баҳо берилган. 

Иккинчи ўринни Япония ошхонаси суши, рамён, сашими, якитори ва мочи каби таомлари билан қўлга киритган. 

Греция гирос, сувлаки, муссака, салат ва пастицио каби овқатларига қўйилган юқори баллар эвазига учинчи ўринга муносиб топилган.

Кубадан кейин, Озарбайжондан бир поғона олдин

Ўзбекистон ушбу рўйхатида Кубадан кейин, Озарбайжондан бир поғона олдин – 76-ўринни эгаллаган.

Шунингдек, рейтингда Туркия –15, Қозоғистон –90, Қирғизистон ошхонаси эса 92-ўринда кўрсатилган. 

Қолган қўшниларимиз Афғонистон, Туркманистон ва Тожикистон рўйхатда мавжуд эмас.

Жадвалнинг сўнгги, 100-ўрнини Ғарбий Африканинг Гвинея қўлтиғи соҳилларида жойлашган Гана Республикаси банд қилган.