$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Бензин нархи арзонлашди

Фото: РИА Новости Фото: РИА Новости

Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида 9 декабрь куни ўтказилган биржа савдолари якунларига кўра, автомобиль бензини бозорида барқарор ҳолат кузатилди. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, 9 декабрь куни Аи-80 маркали бензиннинг биржада шаклланган ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 140,4 минг сўмдан 6 982,5 минг сўмгача, яъни 14 фоизга пасайди. Шу билан бирга, биржа савдолари орқали 4 минг тонна Аи-80 маркали автомобиль бензини сотилган.

Шунингдек, литрга ўтказилган Аи-80 маркали бензиннинг биржада шаклланган нархи маҳсулотнинг бир литри учун ўртача 5 262 сўмни ташкил қилган.

Бундан ташқари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан биржа сотувларига қўйилаётган Аи-80 бензинининг кунлик ҳажмини ошириш ҳамда бензин нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик мақсадида нарх ошиши бошланғич нархнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш вазифаси белгиланди.

Теги :
Жамият