$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Жиззахда бегона қизнинг фото ва видеоларини интернетда тарқатган йигит қўлга олинди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Дастлабки суриштирувда у қизнинг фото ва видеоларини Россияга ишлашга кетган таниши интернетда тарқатиши учун берганини маълум қилган.

ИИВ Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи қиз ИИБга мурожаат қилиб, бошқаларга кўрсатиб бўлмайдиган фото ва видеоларини номаълум шахс ижтимоий тармоқда тарқатаётганини билдирган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фото ва видеоларни Жиззах шаҳрида яшовчи йигит тарқатаётгани аниқланган.

Дастлабки суриштирувда у қизнинг фото ва видеоларини жабрланувчининг таниши Шароф Рашидов туманида яшаган, ҳозирда Россияга мавсумий ишчи сифатида ишлашга кетган йигит ижтимоий тармоқларда тарқатиши учун берганини маълум қилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ҳар икки йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.