$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Байрутда кучли портлаш содир бўлди. Қурбонлар 100 га яқин (+видео)

Ливан пойтахти Байрутдаги портда портлаш юз берди.

Портлаш оқибатида ён-атрофдаги бинолар буткул вайронага айланган. Аксарият уйлар ва офисларнинг деразалари синиб тушиши туфайли атрофга сочилган ойна синиқларидан жароҳатланганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Хоридий ОАВ га кўра порт обморида илгари мусодара қилинган йирик миқдордаги кимёвий модда сақлаб келинган.

Видеолавҳадан дастлаб кичик, сўнг бир неча баробар кучлироқ портлаш рўй берганини кўриш мумкин. Ҳодиса қисқа туташув оқибатида келиб чиққани таҳмин қилинмоқда

Сўнгги маълумотларга кўра фожиа қурбонлари 70 дан зиёд экани айтилмоқда, 4000 дан ортиқ одамлар турли даражада жароҳат олишган.

Касалхоналарга мазкур ҳодисадан жабр кўрганлар билан тўлиб кетгани айтилмоқда. Ҳукумат фавқуллодда вазиятлар ходимларига ёрдам бериш учун армияни ҳам жалб қилган.

Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.