$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Байрам муносабати билан 400 га яқин маҳкум афв этилди

Фото: Газета.uz Фото: Газета.uz

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёев афв тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилган. 

"Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор тузалиш йўлига қайтган 400 га яқин маҳкум афв этилмоқда. Бу ҳақдаги тегишли фармон бугун эълон қилинади", — дейди Асадов.

7 декабрь куни президент халққа анъанавий байрам табриги билан мурожаат қилади. Телевидение орқали юбилей сана муносабати билан махсус ташкиллаштирилган тантанали концерт дастури ҳам намойиш этилади.

Президент матбуот котибининг қўшимча қилишича, "шу кунларда президент ҳузурида мамлакатнинг келгуси тараққиёти учун мўлжалланган аниқ мақсад ва вазифаларни ишлаб чиқиш, келиб тушган таклиф ва ташаббусларни муҳокама қилиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда".

"Улар яқин вақт ичида Ўзбекистон парламенти ва халқига йўлланиши режалаштирилган Мурожаатномадан ўрин олади. Президент Мурожаатномада мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг келгуси йил учун устувор йўналишларини белгилаб беради, бир қатор муҳим ислоҳотлар ташаббуси билан чиқиш қилади", — дейди Шерзод Асадов.
Теги :
Jamiyat