$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Байрам кунларида аҳоли электр энергияси ва табиий газ бўйича юзага келган қарздорлик учун тармоқдан ажратилмайди — Энергетика вазирлиги

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Байрам кунлари истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини узлуксиз етказиб берилиши учун зарур чоралар кўрилади, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Хусусан, нефть-газ ва кўмирни қазиб чиқариш, электр энергияси ҳамда нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича корхоналарда махсус штаблар ташкил этилди.

Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станциялари ва марказлар барқарор ишлашини таъминлаш учун кунига ўртача 47−48 млн куб метр табиий газ етказиб берилади. Шунингдек, станциялар учун 70 минг тонна мазут ва 230 минг тонна кўмир ёқилғиси захираси яратилди.

Вазирлик хабарига кўра, ҳудудлардаги барча кўмир омборларига кўмир маҳсулотини узлуксиз етказиб бериш таъминланади.

Байрам кунлари истеъмолчиларга кунига ўртача 155 млн куб метр табиий газ, 2 минг тонна суюлтирилган газ, 5000 тонна автобензин, 5000 тонна кўмир ҳамда 235 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилиши таъминланади.

«Таъкидлаш керакки, байрам кунлари, жумладан, янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада пасаяди. Чунки таълим муассасалари ва бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини вақтинча тўхтади. Шу муносабат билан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг асосий қисми аҳолига ва айрим ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилади», — дейилади хабарда.

Бу борада истеъмолчилар электр энергияси таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақами ёки Telegram`даги (@HET_admin) администраторга, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти юзасидан 1104, 104 телефонлари ёки Facebook`даги гуруҳга ҳамда кўмир таъминоти юзасидан 78−148−30−03, 71−244−38−28 телефон рақамлари ва Telegram`даги @Uzbekcoaluz_bot ботга мурожаат қилишлари мумкин.

«Қайд этиш керак, байрам кунларида аҳоли истеъмолчилар электр энергияси ва табиий газ бўйича юзага келган қарздорлик учун тармоқдан ажратилмайди. Эслатиб ўтамиз, истеъмолчилар ушбу ресурслар учун байрам кунлари ҳам онлайн равишда тўловларни амалга оширишлари мумкин», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади. Яъни иш кунидан қатъи назар барча ходимларга 31 декабрдан 3 январгача дам олиш куни берилади.