$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Сурхондарёда фермерларга берилган кредитларни ўзлаштириб юборган банк ходими қўлга тушди

Сурхондарёда фермерларга берилган кредитларни ўзлаштириб юборган банк ходими қўлга тушди

Термизда фермерларнинг хабардорлигисиз банк операциясини амалга оширган собиқ банк масъул ходими кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақида Uz24 га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга қўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ипотека банк” АТИБ Сурхондарё вилоят филиалининг собиқ бўлим бошлиғи салкам 50 млн. сўм пулларни ноқонуний ўзлаштириб юборгани аниқланган. У 2 та фермер хўжалиги ва яна бир фуқарога ажратилган жами 44,5 млн сўм кредит маблағларини “Ф-К” фермер хўжалиги ҳисобрақамига уларнинг хабардорлигисиз ўтказиш орқали талон-торож қилганлиги ҳамда мазкур фермер хўжалигининг ҳисобрақамига бошқа фермер хўжаликларидан ўтказилган 150 млн. сўм маблағнинг ноқонуний айланмасини амалга ошириб, хўжалик юритувчи субъектлар манфаатларига зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан бўлим бошлиғига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “г” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat