$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Озарбайжон Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинасини юборди

Озарбайжон Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинасини юборди

Озарбайжондан COVAX дастури доирасида Тошкентга 50 минг дозадаги AstraZeneca вакцинаcи етказиб берилди. Вакциналар COVAX дастурининг ҳамкори ЮНИСЕФ ва Озарбайжон элчихонаси кўмаги билан олиб келинди, дея хабар бермоқда БМТнинг Болалар жамғармаси.

«Вакциналар шошилинч тарзда ҳаммага адолатли равишда етказиб берилмас экан, дунё COVID-19 вирусининг мутациялари хавфи остида қолаверади», — дея таъкидлади ЮНИСЕФ.

Аввалроқ, 17 март куни AstraZeneca вакцинасининг илк 660 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинган эди. ЮНИCЕФ билан ҳамкорликда барча мамлакатларга вакциналарнинг тенг тақсимотини таъминлаш мақсадида амалга оширилган бу амалиётдан сўнг Ўзбекистоннинг вакцина захираси 7 миллион 580 минг дозага етди.