$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

"Азимут" Минералние Води ва Самарқанд ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Минералние Води ва Самарқанд ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди. Мунтазам қатновлар ҳафтада бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

23 январь куни маҳаллий вақт билан соат 04:26 да Россиянинг «Азимут» авиакомпаниясининг Минералние Водидан учган самолёти Самарқанд халқаро аэропортига қўнди, дея хабар бермоқда Uzbekistan airports матбуот хизмати.

Минералние Води-Самарқанд-Минералние Води йўналиши бўйича мунтазам рейслар Sukhoi Superjet 100 самолётида ҳафтада бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу пайтга қадар «Азимут» авиакомпанияси Минералние Води шаҳридан Тошкент, Қарши, Навоий, Урганч, Бухоро халқаро аэропортларига мунтазам рейсларни ҳамда Фарғона ва Наманганга чартер рейсларини амалга ошириб келган.

Бундан ташқари, авиаташувчи Тошкент ва Самарқандни мунтазам қатновлар орқали Москва билан боғлайди.