$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Анталя сафари олдидан Тошкентда йиғин ўтказади

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Анталя сафари олдидан Тошкентда йиғин ўтказади Aёллар терма жамоаси

Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги-2022 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси 8-14 февраль кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этади.

Бир ҳафта давом этадиган мазкур йиғиндан сўнг, Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги терма жамоамиз 15 февраль куни Анталя шаҳрига йўл олади.

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Туркиянинг Анталя шаҳрида ташкил этиладиган «Festival Women's Trophy-2021» халқаро турнирида қатнашади.

15-24 февраль кунлари бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон вакиллари Экватор Гвинеяси, Нигерия ҳамда Замбия аёллар терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Мураббийлар штаби ушбу ўқув-машғулот йиғинига 22 нафар футболчини жалб этди.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият