$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Наманганда 29 ёшли аёл қўшнисини пичоқлаб қўйди

Наманганда аёл қўшнисини пичоқлаб қўйди Иллюстрация

Наманган шаҳрида 29 яшар аёл ўз қўшнисини пичоқлади, дея хабар бемоқда вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

Жорий йилнинг 11 июль куни соат 21:00 атрофида Наманган шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган аёл яшаш уйи олдида қўшниси, 1966 йилда туғилган аёл билан ўзаро гап тортишиб қолади. Бора-бора тортишув жанжалга айланади. Оқибатда аёл қўлида бўлган ошпичоқ билан қўшнисининг чап қўлига тан жароҳати етказади. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Теги :
Jamiyat