$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда эрини ўлдириб, ҳожатхонага ташлаб юборган аёлга суд ҳукми ўқилди

Андижонда эрини ўлдириб, ҳожатхонага ташлаб юборган аёлга суд ҳукми ўқилди

Андижонда 2019 йилнинг 3 май куни содир этилган қотиллик бўйича суд бўлиб ўтди. Унда шаръий никоҳдаги эрини ваҳшийларча ўлдирган 25 ёшли аёлга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда MY5 телеканали мухбири хабар берди.

Маълум бўлишича, 2019 йилнинг феврал ойида андижонлик икки фуқаро танишиб, шаръий никоҳдан ўтишган. Шу йилнинг 3 май куни тунгги соат 21:00 атрофида эр хотинига ахлоқсиз ҳаракатлар қилиш истагини билдириб, таклифига рози бўлмаса, уни уйдан ҳайдаб юборишини айтади. Шундан сўнг аёлнинг эрига нисбатан нафрати қўзғайди ва эрини қасдан ўлдириш пайига тушади. Эри томонидан зўрланган аёл унинг оёқ-қўлларини боғлаб, бўғиб ўлдиради. Бир кун ўтгач у мурдани ҳовлисидаги ҳожатхонага ташлаб юборади.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судида аёлга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 87-моддаси 1-қисми билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Теги :
Jamiyat