$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қорақалпоғистондаги воқеаларда иштирок этган яна 35 нафар айбланувчи оиласи бағрига қайтди

Фото: Daryo Фото: Daryo

Бош прокуратура томонида 1 ноябрь куни Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда гумон қилинган яна 35 нафар айбланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. Бу ҳудуддаги воқеаларни ўрганувчи комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра амалга оширилган.

Қайд этилишича, комиссия томонидан фуқаро мурожаатларини ўрганиш давомида содир этган қилмишига пушаймон ва ижтимоий шароити оғир бўлган айбланувчиларнинг учинчи рўйхати шакллантирилган ва уларни оиласига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилган.

Шу йилнинг 30 август куни 34 нафар, 13—14-октябрь кунлари 38 нафар Мустақил Комиссия томонидан шакллантирилган рўйхатдаги айбланувчи оиласи бағрига қайтарилган.

Бу орқали уйига қайтарилган айбланувчилар сони 107 нафарга етди.