$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Қозоғистон ва Россия автомобил бозорида Chevrolet автомобиллари нархининг ўсиши

001

Россия ва Қозоғистон автомобил бозорида 2020 йилдан бошлаб, шу жумладан Chevrolet автомобиллари ушбу бозорларда сотуви қайта тикланганидан бери (2020 йилдан бошлаб) бутун давр мобайнида нархларнинг ошиши кузатилмоқда. Бунга бир қанча омиллар сабаб бўлди. Биринчи навбатда — пандемия, яримўтказгич компонентларининг етишмаслиги, глобал логистика инқирози ва автомобилсозлик саноати учун хом ашё нархининг умумий кўтарилиши.

2021 йилда Қозоғистонда автомобиллар нархи ҳам жаҳон тенденцияларига мос равишда ошиб борди. Қозоғистонда 2021 йилда сотувларда Chevrolet Cobalt ва Nexia ҳисобланади. Бугунги кунда Cobalt нинг салон прейскурантидаги нархи 5,29 дан 6,19 миллион тенгегача ўзгариб туради, 2020 йилда эса улар ушбу седан учун 3,99 дан 4,99 миллион тенгегача нарх белгилашган.


2020 йилдан бери Қозоғистонда энг машҳур бренд автомобиллари комплектациясига қараб ўртача 800 000 дан 1,3 миллион тенгегача қимматлаган. Динамикадан келиб чиққан ҳолда, Қозоғистонда Chevrolet автомобиллари сезиларли даражада қимматлашган – 20 фоиздан 33 фоизга, айни дамда Chevrolet Cobalt LT/АТ нархи 13 534 долларни, Cobalt ltz эса 14 223 долларни ташкил этади, бу эса Ўзбекистонга қараганда 3 480 долларга қимматроқлигини билдиради.

Kommersant.ru маълумотларига кўра, сўнгги бир йил ичида Россияда янги автомобилларнинг ўртача нархи 12-20 фоизга ошган.


Нархларнинг ошиши UzAuto Motors автомобилларига ҳам таъсир қилди. Масалан, Chevrolet Nexia LТ/АТ Россияда сотув қайта тикланганидан бери (2020 йил) 809 900 рублдан 901 900 га (11 400 доллар), Chevrolet Cobalt LТ/АТ 849 900 рублдан 955 900 рублгача (12 082 доллар) қимматлашган. 2020-21-йилларда Россияда Ўзбекистондан экспорт қилинган автомобиллар нархи ўртача ошиш суръати 10-21 фоизни ташкил этди. Ўзбекистон бозори билан солиштирганда нархдаги фарқ ҳам яққол кўриниб турибди – ўртача ҳисобда Ўзбекистондаги шунга ўхшаш моделлардан 2260 долларга қимматроқ.